Фолланднинг “дубл”и “Байер”га йирик ғалаба келтирди

24 сен 2017, 23:01
Германия чемпионатининг 6-турида “Байер” ўз уйида “Гамбург”ни мағлуб этди.

“Бай-Арена” стадионида кечга баҳсда Кевин Фолланд ўз ҳисобига “дубл”ни расмийлаштирган бўлса, яна бир гол ливеркузенликларнинг аргентиналик футболчиси Лукас Аларио ҳисобига ёзилди. Шу тариқа “Гамбург” Бундеслигада қаторасига тўртинчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.

Турнир жадвалида “Байер” (7 очко) 9-поғонага кўтарилган бўлса, “Гамбург” (6 очко) 15-ўринни эгаллаб турибди.

Германия - Бундеслига. 6- тур

“Байер” –“Гамбург” 3:0

Голлар: 1:0 – Фолланд – 20, 2:0 – Аларио – 23, 3:0 – Фолланд – 83.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia