Фоден “Бёрнли”га қарши ўйин ҳақида: “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши ўйинимни ўтказдим

23 июн 2020, 08:18
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден “Бёрнли”га қарши баҳсдан (5:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Жамоа муваффақиятида муҳим ролни ўйнаш жуда яхши ҳолат ҳисобланади. Биз натижага эришдик ва яхши ўйин даражасини намойиш этдик. Бу “Манчестер Сити” либосидаги энг яхши ўйиним бўлди. Мен ўрганишда ва ривожланишда даовм этаман. Давид Силвага ўринбосар бўлишим мумкинми? Бу ҳақида ўйлашни истамайман. Мен ҳозир у билан бирга ўйнаб роҳатланяпман. Силва — афсонавий футболчи”, — дейди Фоден.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports