UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  10 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Флорентино Перес: “Шундоқ ҳам жаҳоннинг энг яхши жамоасимиз” Янгиликлар

Флорентино Перес: “Шундоқ ҳам жаҳоннинг энг яхши жамоасимиз”

“Реал” президенти Флорентино Перес ФИФА унинг клубига қарши киритган санкциясидан жаҳли чиққани, лекин ишлар яхши бўлишига ишонишини билдирди.


Карим Бензема ва Зинедин Зидан ҳақида ижобий фикрлар айтиб ўтди. “Франс Футбол” нашри мухбири суҳбатни ФИФАнинг таъқиқи юзасидан берилган савол билан бошлади.

– ФИФА “Реал”га қарши санкция эълон қилганини билганингизда бунга қандай муносабат билдирдингиз?

– Дастлаб жуда ҳайратландим ва бу қандайдир тушунмовчилик деб ўйладим. Бизни жазолашганига сабаб бўлган футболчилар рўйхатида Зиданнинг ўғиллари ҳам борлиги ғалати. Ҳамма яхши билади, Зидан 2001 йилдан буён Испанияда яшайди.

Унда клубни нимада айблашмоқда?

– Регламентнинг уч бандини бузганликда. Биринчиси: ёш футболчилар федерал лицензиясиз ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Иккинчиси: клуб Испания федерациясига ўйинчи карточкасини юбориши шарт. Учинчиси: клуб ёш хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиш учун ФИФАдан рухсат олиши керак. Биз уларнинг барчасини бажарганмиз!

ФИФА билан муносабатингиз қандай?

– “Реал” – ФИФАнинг ташкил этилишида қатнашган ягона клуб ҳисобланади! Шунинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди.

Биз жаҳоннинг 70дан ортиқ мамлакатида ижтимоий лойиҳаларни ташкил этамиз ва ҳомийлик қиламиз. “Реал”ни болалар ҳуқуқини бузишда айблашгани мантиқсизлик, унда болаларга қандай ёрдам берамиз? Бу фаолиятимизнинг асосий йўналиши саналади. Айни пайтда 400дан ортиқ дастур орқали 40 мингдан ортиқ болаларга ёрдам бериб келамиз.

Қишки трансферлар даврида таркибни кучайтириш керак эмасмиди? Чунки навбатдаги икки трансфер даврида футболчилар сотиб олинмаслиги эҳтимоли мавжуд.

– Бундай қилмадик. Гап таъқиқда эмас. Шунчаки биз кучайишга муҳтож эмасмиз. Шундоқ ҳам жаҳоннинг энг яхши жамоасимиз. Ва бизда энг яхши мураббий бор.

– Зиданнинг “Реал” мураббийлар ўриндиғида пайдо бўлиши сизда қандай ҳисларни уйғотди?

– Худди 2001 йилнинг июлида уни “Реал” ўйинчиси сифатида таништирганимдек. Ишонмайсиз, ҳалигача кўчаларда одамлар мени тўхтатиб, гапиришади: “Президент, бизга Зиданни совға қилганингиз, уни “Сантяьго Бернабеу”да кўриш имкониятини тақдим этганингиз учун раҳмат”. У “Реал” тарихига футболчи сифатида кирди ва мураббий бўлиб ҳам шундай қилади. Чунки Зидан – буюк. “Реал”да!

– У мураббий бўлишни хоҳлаётганини қачон билгансиз?

– У ўйнашни тўхтатганда бу ҳақида ўйламагандим ҳам. 2012 йил у бирданига менга мураббий бўлишни истаётганини айтди. Ўшанда кун келиб, Зидан “Реал” бош мураббийи бўлишини тушундим. Бошқарув мажлиси мураббий алмаштиришга қарор қилганда унга дарҳол қўнғироқ қилдим ва лавозимни эгаллаш хоҳиши тўғрисида сўрадим.

Унинг муносабати қандай бўлди?

– У дарҳол ижобий жавоб берди. Қатъий ва ишонч билан.

– Унинг тайёрлигига шубҳаланмадингизми?

– Ҳеч қачон. “Реал”да ишлаш жуда қийин, бу ерда мураббий катта ҳурматга эга бўлиши лозим. Шу сабабли биз футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бирига ишонч билдирдик.

Нима учун Зиданда барчаси яхши кўриниш олиши мумкин?

– Чунки унда бошқарувчилик хусусияти мавжуд, нима хоҳлашини аниқ билади. “Реал”га ўйинчи сифатида келганда жамоа бирданига янги савияга чиққанди. Ҳозир ҳам унга шубҳа қилмайман. Уни тайинлашганда нафақат футболчилар, балки мухлислар ҳам ижобий муносабат билдиришди. “Бернабеу”га келсангиз, ўзингиз кўрасиз.

Мадридда Зидан танқиддан ҳимояланганми?

– Бу ерда уни халқ яхши кўради. Футболда кимнидир яхши кўриш нима дегани? Бу чипта сотиб олиб, ўйинчини кўриш дегани. Тўпни қандай бошқараётгани, жамоани назорат қилиши. Бундай ҳолат 5 йил давом этган. Кўпчилик Альфредо Ди Стефано билан таққослайди. Катта ёшли одамлар Ди Стефано қандай ўйнаганини кўрганини гапиришарди. Ҳозиргилар Зидан ҳақида шундай фикр билдиради.

– У бошчилигида дастлабки ўйинлар қандай таассурот қолдирди?

– Зидан “Реал” шунчаки ютмасдан буни чиройли амалга ошириши кераклигини яхши билади. У томошабоп ўйнаши лозим. “Буюк артист”дан бошқа ким ўйинчиларга халқ нима истаётганини яхшироқ тушунтира олади? Саволингизга жавоб шу. Умид қиламанки, Зидан мураббий ролида кўп йиллар ишлаб, бизни ғалабаларга етаклаб боради.

– Бошқа бир француз, Карим Бенземани жуда ҳимоя қиляпсиз. Вальбуэна билан боғлиқ ишда нега бунчалик унинг тарафини оляпсиз?

– Чунки у ажойиб инсон ва такрорланмас футболчи. 2009 йилдан бери Каримнинг қандай ҳалол инсонлигини кўриб келаман. Унда клуб, мураббий ёки жамоадошлари билан муаммо бўлмаган. Етти йилда Испания чемпионатида етти бор сариқ карточка олган! У футболчи сифатида Роналду ва Зидан ўртасидаги ўйинчи. Уни доим қўллаб-қувватлаймиз. У яхши инсон ва дўст сифатида Вальбуэнага ёрдам беришни хоҳлаганига шубҳаланмайман. Унинг айбдор деб топилишини тасаввур ҳам қилолмайман!

“ПСЖ” ишқибозлари Роналдуни Францияда кўришмоқчи.

– Ҳайратланарли жойи йўқ, Криштиану – жаҳоннинг энг яхши футболчиси, “Реал” етакчиси. У Ди Стефанонинг издоши, унга бу ерда қулай. Шунинг учун у ҳеч қачон “Реал”дан кетмайди. Энг яхши футболчи жаҳоннинг энг яхши клубида ўйнаши керак.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика