UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  69 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди" Янгиликлар

Флик: "Ўзил дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Месут Ўзилнинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди.

Кеча, 22 март куни германиялик ярим ҳимоячи профессионал футболдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

"Месут Ўзил терма жамоадаги ажойиб ўйинчилардан бири бўлган. Ўзининг энг муваффақиятли даврида у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эди. У ўн йил давомида миллий терма жамоанинг ажралмас қисми бўлди, 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлди ва бунда у катта ҳисса қўшди. У билан ишлаш менга жуда ёқарди, унда ўзига хос маҳорат мавжуд эди, техникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти қойил қолдирарди. Терма жамоадаги барчамиз унга ва унинг оиласига фаолиятидан кейинги даврда энг яхши тилакларимизни тилаймиз", – деди Флик.

34 ёшли Ўзил Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, "Вердер" билан Германия Кубоги соҳибига айланган. Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. "Арсенал" таркибида эса уч марта Англия Кубоги ва бир бор Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика