UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди Янгиликлар

Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" (2:0) ўйинидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Фламарион ўз фикрларини билдирди.

– Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...

– Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Мақсадимиз – мавсумни ғалаба билан якунлаш эди. Шунда таътилни бемалол ўтказишга имкон бўларди. Хурсандчилигимга яна бир сабаб – гол уришга эришдим.

– Бундан аввалги бир неча ўйинларда қайдномага ҳам киритилмадингиз, бунга мураббийларнинг ўзгариши сабаб бўлмадими?

– Йўқ, менда жароҳат бор эди. Бир муддат даволаниш жараёни ўтди. Шу боис, қайдномага ҳам киритилмадим.



– Сиз "Палмейрас" клуби ёшлари таркибида Габриэль Жезус билан жамоадош бўлган экансиз. Ҳозир ҳам у билан алоқангиз борми?

– Йўқ, анчадан бери у билан суҳбатлашганим йўқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика