

27 ёшли ҳужумчиси 80-дақиқада жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг тўп узатишидан сўнг дарвозани ишғол этди.
Бу Фирминонинг Англия чемпионати баҳсларида 50-голи сифатида тарихда қолди. Мерсисайдликлар ҳужумчиси АПЛда тўп тепган бразилиялик футболчилар орасида ушбу довонни забт этган илк ўйинчи бўлди.
Роберто 2015 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илгари у “Хоффенхайм” ва “Фигейренсе” шарафини ҳимоя қилган.



