Фирмино – АПЛ тарихидаги энг фойдали бразилиялик
30 дек 2018 07:54
Янгиликлар
Фирмино – АПЛ тарихидаги энг фойдали бразилиялик
“Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирмио АПЛ 20-турида “Арсенал”га (5:1) қарши беллашувда хет-трикка эришди.
Ушбу голлари билан у АПЛ тарихидаги энг фойдали бразилияликка айланди. Айни пайтда рақиблари дарвозасини 43 марта ишғол этган футболчи бу борада собиқ жамоадоши Коутиньони (41) ортда қолдирди. Шунингдек, ушбу руйхатнинг кучли бешлигида айни пайтда АПЛда тўп тепадиган яна икки нафар футболчи ўрин олган. Булар “Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан (27 та гол) ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус (23 та гол) ўрин олшган.
27 ёшли Фирмино 2015 йил ёзида “Хоффенхайм”дан 41 миллион еврога “Ливерпул”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушиб 7 та гол урди (биттаси пеналтидан) ва учта голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг жамоаси билан шартномаси 2023 йилга қадар амалда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар