Фирдавс Асадов: "Ўйлашимча, биз 2 очко йўқотдик"
07 окт 2022 15:20
Янгиликлар
Фирдавс Асадов: "Ўйлашимча, биз 2 очко йўқотдик"
Про лига 19-туридан ўрин олган "Янгиер-Қурувчи" – "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар футболчиси Фирдавс Асадов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин давомида устунлик бизнинг жамоа томонида бўлди. Кўплаб имкониятларга эга чиқдик. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Ўйлашимча, биз 2 очко йўқотдик.

Тўғри, биринчи пенальтини мен амалга оширдим. Кейингисида унга яқинлашганимда жамоамиз ёш футболчиси гол уришни истаётгани ва уни оила аъзоларига бағишламоқчи эканини айтди. Шу сабаб 11 метрли жарим тўпини унга ишониб топширдим.
Молиявий томондан бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Раҳбарият барча маош ва мукофот пулларимни бериб бормоқда", – деди Асадов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар