

“Шунқорлар” жамоанинг икки нафар ҳужумчиси Игорь Таран ва Баҳодир Пардаев билан хайрлашишни маъқул топганди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов яқинда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш мақсадида Фирдавс Асадовни таклиф этди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум ПРО-Лигада “Лабса” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ҳозирча Асадов кўрикдан ўтмоқда. Агарда унинг хатти-харакатлари мураббийларни қониқтирса Фирдавс иккинчи даврани Суперлига клубида ўтказади.




