UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  5 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Фирдавс Асадов: "Майдонга қайтишни соғиндим" Янгиликлар

Фирдавс Асадов: "Майдонга қайтишни соғиндим"

Жорий мавсум аввалида Муборакнинг "Машъал" клубига "Бухоро" сафидан келиб қўшилган истеъдодли футболчи Фирдавс Асадов айни вақтда Олий лигада кўриниш бераётган йўқ.
2013 йилги биринчилик тўпурари ва ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "Бухоро"даги ажойиб ўйинлари билан мухлису-мутаххасислар назарига тушган ҳужумчи "газчилар" сафига кўчиб ўтган. Шу ва мухлислар қизиқтирган бошқа масалалар бўйича футболчи билан суҳбатлашдик.

- Фирдавс, биринчи навбатда "Бухоро"дан "Машъал"га ўтишинг борасида айтиб ўтсанг?

2014 йилги мавсум бошида биринчи лиганинг "Спартак" клубидан "Бухоро"га келиб қўшилдим. "Бухоро"да эса дастлабки мавсумнинг яримини кўнгилдагидек ўтказдим дея оламан. Барча учрашувларда майдонга тушдим, голлар урдим. Умуман олганда дастлабки ярим мавсумда жуда ҳам кўнглим тўлган эди. Ёзги танаффусдаги йиғинларнинг бирида оёғимдан жиддий жароҳат олдим ва афсуски мавсумнинг иккинчи яримини тўлалигича жароҳатни даволаш билан ўтказиб юбордим. Бу вақт давомида мени эътибордан четда қолдирмай даволанишим учун ҳиссасини қўшган "Бухоро" клубига миннатдорчилик билдираман. Йил бошида эса Муборакнинг "Машъал" клубидан таклиф келиб тушди. Гарча жароҳатим бор бўлишига қарамай , мени ўз сафида кўришга ҳаракат қилган "Машъал"га ўтишим кўпроқ ўзимга эмас икки клуб келишуви бўйича ўтди. Жароҳат билан бўлсада,  мени "Машъал"да ўз сафида кўришни истагани жуда ҳам хурсанд қилди. "Бухоро" ва "Машъал" клубининг трансфер бўйича келишувга эришувидан сўнг "Машъал"га келиб қўшилдим.



- "Машъал"даги дастлабки таассуротлар қандай бўлди?

Умуман олганда мени клуб ўз сафига чақирганидан жуда ҳам хурсанд эдим. Бу клуб академиясида маълум муддат шуғулланганман ва тушунчаларим ҳам бор эди. Мени клубни ўзига жалб этган биринчи нарсаси бу бош мураббий бўлди. Александр Андреевич ҳақида у билан бирга ишлаган барча футболчи энг илиқ фикрларни билдиришига шубҳа қилмайман. Мавсум олдидан ҳам барибир эски жароҳат билан бироз даволанишимга тўғри келди. Енгил машғулотларда иштирок этдим. ПФЛ кубогининг сўнгги ўйинларида ҳам майдонга тушиб турган эдим. Лекин мавсум бошланиши олдидан яна бир бор жароҳатимни қайталаши менга катта муаммо тўғдирди. Аста секин ёшлар лигаси баҳсларида майдонга тушиб буни бартараф этиб бордим ва формамни анча тиклаб бормоқдаман дея оламан. Жамоадошларимиз билан муносабатларимиз жуда ҳам яхши. Бу ерда аҳил жамоа шаклланган. Клуб раҳбарият ва мураббий менда эртароқ тўла куч билан сафга қайтишимни истамоқда ва шу боис қўлидан келган барча ёрдамини аягани йўқ.

- "Бухоро"дан "Машъал"га ўтишинг қарори  қанчалик ўзини оқламоқда?

"Машъал"нинг олдидан мақсадлари бор. Белгиланган режаси бўйича иш олиб борилади. Клубда мана шундай ажойиб мураббий бошқариб бормоқда. Мен бу клубга ўтганимда ҳеч қачон афсусланмайман. Бу ерда ўтган ҳар бир кунимдан хурсандман. Мени ўйлантираётган нарса фақатгина эртароқ сафга қайтиш ва майдонга тушишдир. Майдонга қайтишни жуда соғиндим. Ўзимни ўсишим ва танилишим учун "Машъал" мен учун энг яхши имконият деб ўйлайман.



- Йил бошидан буён ҳали асосий таркибга кира олмаганлигинг сени ўйлантирмаяпдими ?

Албатта бу ҳақида ўйлаяпман. Жароҳат ҳамон мени таъқиб қилмоқда. Ўйлайманки бу вақтинчалик ҳолат. Мен албатта сафга қайтиб ўзимни кўрсата оламан.

- Жароҳатдан сўнг сафга қайтганинг билан ўйинингда катта ўзгариш бўлиши мумкин. Аввалги формага қайтишда катта муаммолар бўлади.

Фикримча тезда аввалги формамга қайтаман. Унчалик катта таъсир ўтказмаслиги керак. Машғулотларда икки баробар куч билан ишлаш бу сафга қайтиш учун энг муҳимидир. Ёшлар лигаси баҳсларида майдонга тушдим ва ҳозир асосан куч тўплаш учун тренажор залида ишламоқдаман. 



- Ўтган мавсум биринчи даврадаги Асадовни қачон кўрамиз?

Яна икки ҳафтадан сўнг умумий гуруҳда машғулотларни бошлайман. Менимча биринчи даврадан сўнг сафга қўшиламан ва ёзги йиғинда бор кучим билан ҳаракат қилиб асосий таркибдан жой олмоқчиман.



- "Машъал" сафида Иванов, Қўзибоев, Хасанов каби тажрибалик ҳужумчилар етарлича...

Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ҳар бир футболчидан нимадир ўрганаман ва ўзимга ҳали ишонаман. Рақобатдан қўрққаним йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Ким энг юқори формада бўлса ўша майдонга тушади. Бош мураббий бу борада ҳаммамиздан ҳам кўра тўғри қарорни қабул қила олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика