"Фиорентина"ни бошқарадиган мураббий номи аниқ

Mirjalol Normatov
21 июн 2021, 22:23
Журналист Николо Скира "Фиорентина" бош мураббийи бўладиган мутахассис номини маълум қилди.

Унга кўра, айни дамда "Специя"ни бошқараётган Винченцо Итальяно яқин вақтлар ичида флоренцияликлар бошқарувини қўлига олади. Мураббий клуб билан 2 йиллик шартнома борасида келишиб олган ва унда йилига 1,2 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, клуб яқиндагина бош мураббий бўлган Женнаро Гаттузони истеъфога чиқарганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira