"Фиорентина" де Хеани сақлаб қолиш учун унинг маошини икки баробарга оширмоқчи
08 апр 23:30
Янгиликлар
"Фиорентина" де Хеани сақлаб қолиш учун унинг маошини икки баробарга оширмоқчи
Италиянинг "Фиорентина" жамоаси дарвозабон Давид де Хеа билан шартномани узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Calciomercato нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчининг шартномасида уни бир йилга узайтириш имконияти мавжуд бўлиб, Флоренсия клуби бунга амал қилишга қарор қилган.
Маълумот учун, Давид де Хеа 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. Бир йил футболдан четда бўлгач, Давид"Фиорентина" билан бир йиллик шартнома имзолаган эди. Манба маълумотларига кўра, де Хеанинг маоши Италия клуби билан шартномаси узайтирилгандан сўнг икки баробарга ошади. Ҳозирда унинг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда Давид де Хеа "Фиорентина" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда иштирок этди. Дарвозабон шу пайт мобайнида 10 та "қуруқ" ўйин ўтказиб, 34 та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар