UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  0 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  4 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

Финални Самарқандда катта экранларда томоша қилинг! Янгиликлар

Финални Самарқандда катта экранларда томоша қилинг!

Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойдаги Осиё Чемпионатида эришаётган натижалари бутун Ўзбекистон халқини, хусусан футболга ошно Самарқанд аҳлини ҳам беҳад қувонтирмоқда.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичидан сўнг чорак финал ва ярим финал баҳсларида Осиё грандлари саналмиш Япония ва Жанубий Корея сингари кучли терма жамоалар устидан йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритиб, финалда Вьетнам терма жамоасига қарши саф тортишади.

Нафақат Ўзбекистон ёки Вьетнам, балки бутун Осиё кутаётган финал баҳсидаги ғалаба ҳар қандай мамлакат футболи тарихида янги саҳифа очади. Насиб қилса, финалда ҳам йигитларимиз ишончни оқлаб, чемпионликка эришишса бутун мамлакатимиз футбол ихлосмандлари учун байрам бўлади.

Финални байрамона руҳда томоша қилишни истаган самарқандлик мухлисларни Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида (манзил: ГУМ) ташкил қилинган катта экранларда бирга томоша қилишга таклиф этамиз.

Ҳаяжонли ва шиддатли ўтиши кутилаётган, шанба куни соат 13:00да бошланадиган Ўзбекистон – Вьетнам финал учрашувини Самарқандда ҳам барча мухлислар бирга тўпланиб томоша қилишлари ва ҳаяжонли дақиқаларда Ўзбекистон терма жамоасини ғойибона бўлсада катта экран қаршисида биргаликда қўллаб-қувватлашга чақирамиз! Мухлислардан имкон даражасида Ўзбекистон байроғи билан бирга келишлари сўралади. Мухлислар залга соат 12:30 дан бошлаб киритилади. Мурожаат учун +998 90 657 56 40 (Усмон Ибодов) телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ватанимиз жамоасини бирга қўллаб-қувватлаймиз! Чемпионлик сари, Олға, Ўзбекистон!

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика