Финалдаги мағлубиятдан сўнг "Ливерпуль" дарвозабон излаб қолди

Aslanov Jasurbek
28 май 2018, 17:45
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, унинг трансферига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Лорис Кариуснинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги омадсиз ўйинидан сўнг янги посбон қидира бошлашди ва Доннарумма номзодлардан бирига айланди.

"Ливерпуль" вакиллари Доннарумма агенти Мино Райола билан боғланишди. 19 ёшли италияликнинг трансфери 40-45 млн. еврога амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Reppublica

Сўнгги янгиликлар

Барча ›