UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  6 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  15 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  406 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади? Янгиликлар

Финал учрашувидаги мағлубият ва кеча ғалаба қозонишимизга нима етишмади?

Хабарингиз бор, кеча "CAFA nations cup" мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Финал баҳси тақдирини Азмуннинг ягона голи ҳал қилди ва Эрон мусобақа ғолибига айланди. "Оқ бўрилар"га зафар қучиш учун нима етишмади? Кечаги учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз.


Жамоаларнинг ўйиндан аввалги ҳолати

Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA nations cup" гуруҳ босқичида учта ўйин ўтказди ва барча ўйинларда ғалабага эришди. Биринчи турда Ўмонни мағлуб этган бўлсак, иккинчи ва учинчи турларда қўшниларимиз Туркманистон ва Тожикистон терма жамоаларини ишончли тарзда мағлубиятга учратдик ва юз фоизлик натижа билан "А" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритдик. 

Эрон терма жамоаси эса, "Б" гуруҳидан жой олганди ва гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказди. Дастлаб Афғонистон терма жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилган бўлса (6-1), иккинчи учрашувда мезбон Қирғизистон терма жамоаси 5-1 ҳисобида мағлуб этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ушбу мусобақа давомида таркибда кўп ротация қилишини айтиб ўтган эди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа доирасида ўтказган 4та учрашувида ҳар хил таркибда майдонга тушди, финал учрашувида эса асосий таркибимиз майдонда эди. Эронликлар ҳам асосий таркибни майдонга ташлашди ва барча финалга тайёр эди.


Тактика ва услуб

Финал баҳсида, терма жамоамиз рақиб ўйинига қараб услуб танлади ва 5-2-3 тактик схемада ўйинни бошлади. Марказий ҳимоядаги "учлик" Насруллаев, Эшмуродов, Абдуллаев ҳимоя чизиғига жавобгар бўлишди, терма жамоамиз ҳужумга ўтаётган пайтларда Насруллаев олдинга чиқиб ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланди. Қанот ҳимоячиларимиз Фаррух Сайфиев ва Ҳожиакбар Алижоновлар ўз қанотларидан ҳужумга ёрдам беришди. Майдон марказида Шукуров ва Хамробеков кеча анча тер тўкишди. Шукуров кўпроқ ҳужумчиларга вазият яратиш билан банд бўлган бўлса, Одил Хамробеков рақибдан тўпни олиб қўйиш билан банд бўлди. Вингерларимиз Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов ўз қанотларида бош-қош бўлишди. Ҳужумчимиз Элдор Шомуродов учрашув давомида ўз позициясидан бир ортга қайтиб "ложная девятка" ролида ҳам ўйнади, у ушбу ҳаракатлари билан қанотдаги Машарипов ва Ўруновларга тўп етказиб берди. Терма жамоамиз ҳужум уюштираётган чоғида "креативлик" етишмаётгандек гўё ва кечаги учрашувда Искандеровнинг майдонга тушмагани яққол сезилди. Шунга қарамай, футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир нечта яққол голли вазиятлар яратишди. Остон Ўрунов дарвозабон билан бирга-бир чиққан вазиятда, эронлик голкипер ҳамюртимизнинг зарбасини қайтарган бўлса, биринчи бўлимдаги Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди ва қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади, холос. Умумий қилиб айтганда, кеча терма жамоамиз "адаптив" яъни рақибга мослашган ҳолда ҳаракатланди.


Статистика

Ўзбекистон терма жамоаси кеча 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига 9 та зарба йўллади. Уларнинг бор йўғи 4 таси аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши кечган сўнгги расмий учрашуви 2017 йилга тўғри келади. ЖЧ-2018 саралиш босқичи доирасида бўлиб ўтган ўша беллашувда, Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозасига бита ҳам аниқ зарба бера олмаган эди. Эрон ҳам бизнинг дарвозамиз томон 9 та зарба берди, уларда ҳам уринишларинг 4 таси аниқ чиқди. Тўп назорати эса деярли бир хил 53% вақт мобайнида Ўзбекистон терма жамоаси, 47% фоиз меҳмонлар тўпга эгалик қилди. Статистикага назар солсак, устунлик терма жамоамиз томонида, лекин статистика натижа қилиб бермайди. Эрон бизни ҳар доим ютиб келган, бу янгилик эмас. Эрон биздан ҳар доим жисмоний томонлама кучли бўлган ва ушбу жиҳат, ҳар доим бизга панд бериб келади. Эрон миллий чемпионати жисмоний томонлама жуда кучли ва шу сабаб миллий терма ҳам жисмоний ҳолат бўйича Осиёда энг кучлилардан. Бизнинг терма жамоамизда эса ҳар доим жисмоний ҳолат заиф нуқта бўлган. Жисмоний ҳолатимизни яхшиламас эканмиз, Эронга ютқазаверамиз.


Камчиликлар

Кечаги учрашувда, мураббийлар штаби ўзгаришларни кеч амалга оширди ва улардан самарасиз фойдаланди. Тажриба етишмаётгани ва футболчиларнинг даражасидаги фарқ ҳам сезилиб қолди. Учрашувдаги асосий муаммомиз ҳужум чизиғидаги етишмаган "креативлик" бўлди, менимча.


Хулоса

Терма жамоамиз финал баҳсида ёмон ўйнамади. Рақиб таркиби кучли, бизда эса бундай кучли терма жамоаларга қарши ўйинларда тажрибаси камроқ футболчилар ҳам бор эди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, футболчиларимиз бир оз саросимага тушиб қолишди. Бош мураббий йўқлиги ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказгани шубҳасиз. Умумий қилиб айтганда, терма жамоамизга кечаги учрашувда тажриба етишмади. Миллий терма жамоамиз ушбу мусобақада ёмон иштирок этмади ва унинг ўйинига баҳо беришимизга ҳали бор, асосий имтиҳон - Осиё Кубоги.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика