UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  2 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5

Финал қандай ўтди? Янгиликлар

Финал қандай ўтди?

"Бунёдкор" стадиони аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилди.

Унда 18 ноябрь куни Олий лига мавсумини якунлаб берган 2 клуб — "Сўғдиёна-W" ҳамда "Бунёдкор-W" қизлари ўзаро куч синашишди.

Пойтахт клуби устози Элмира Ғуломова қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди.

“БУНЁДКОР-W”

23. Зарина Саидова, 5. Камола Рисқиева, 6. Айжан Бўронбекова, 8. Луиза Садирова (сардор), 9. Дилдора Нозимова, 10. Саида Галимова, 15. Умида Зоирова, 17. Дилрабо Асадова, 18. Юлдуз Набиева, 22. Азиза Норбоева, 27. Илвина Аблякимова.

Захирадагилар: 1. Олга Қаҳҳоров, 12. Зиёда Ирисбоева, 11. Гулчеҳра Эшмаматова, 14. Марина Косникова, 19. Нозима Эргашева, 20. Бахтигул Токтоболотова, 21. Сўғдиёна Алламуродова, 24. Зуҳра Бердиева.

“СЎҒДИЁНА-W”

22. Нозима Ҳасанова, 3. Ўғилой Қўчқорова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдиалиева, 8. Росачарне Периале, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Фусейна Мумуни, 13. Юлдуз Шодиева, 17. Танзила Зарбиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 99. Алберта Аҳиалей.

Захирадагилар

1. Кумушой Ғуломова, 16. Даря Телешева, 4. Насиба Ҳожиева, 11. Маҳлиё Назарқулова, 21. Холида Дадабоева, 25. Эъзоза Шарипова, 77. Зарина Маматкаримова.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 4-дақиқада "бурилар" вакили Мумуни Фусейна томонидан урилди.

1-бўлим охирида "қалдирғочлар" вакиласи Дилдора Нозимова тўп майдонни тарк этганидан кейин Диёрахон Ҳабибуллаевана нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Гарчи 1 киши кам бўлиб қолган бўлса-да, "Бунёдкор" қизлари Рустам Лутфулиннинг ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалингунига қадар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов Олий лиганинг сўнгги турида қизил карточга олгани туфайли бугун техник зонада эмас, мухлислар орасида ўтиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Гулшан Шодиева тўлдирди.

Хуллас, Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат кубогига эга чиқди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоров мусобақа кубогини ғолиб жамоага топширишди.

"Сўғдиёна" — аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби

ФАКТ: "Сўғдиёна-W" — Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 5-клубга айланди. Бунга қадар мусобақа ғолиблиги "Андижанка" (4 бор), "Севинч" (10 марта), "Металлург" (3 карра) ҳамда "Бунёдкор-W" (2 марта) жамоаларига насиб қилган эди.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушган Шерали Бобоқулов шогирдлари рақиб дарвозасини жами 31 марта ишғол қилгани ҳолда бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

"Сўғдиёна-W" бу йил "Олтин дубль" қайд этди.

суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика