UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Филиппинга битта гол урдик Янгиликлар

Филиппинга битта гол урдик

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Филиппин учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар вакили Портериа Егор Кримецга нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Дастлабки 45 дақиқада Ўзбекистонда гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Бироқ Сергеев, Жепаров ва Аҳмедов рақиб дарвозабони Нил Этерижни хафа қила олишмади.

60-дақиқада Гейнрихнинг ажойиб пасидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан ниҳоят рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0. Қолган вақт давомида  ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон Филиппин устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди.


ЎЗБЕКИСТОН - ФИЛИППИН 1:0
24 март 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 34000 томошабин
Бош ҳакам
: Сато Рюжи (Япония)
Қанот ҳакамлари: Тору Сагара, Шинжи Очи (иккиси Япония)
Захира ҳаками: Пу Удом Сивакорн (Таиланд).
Инспектор: Виктор Колпаков (Қирғизистон)
Коммиссар: Муҳаммадризо Касрай (Эрон).

Гол: Анзур Исмоилов 60, - 1:0.

ЎЗБЕКИСТОН: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 2.Егор Кримец, 19.Виталий Денисов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 56), 10.Сардор Рашидов (7.Марат Бикмаев, 82), 23.Элдор Шомуродов (6.Жасур Ҳасанов, 53), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдор Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Отабек Шукуров, 13.Даврон Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Санжар Турсунов, 18.Фозил Мусаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Филиппин: 1.Нил Этериж, 2.Симоне Рота, 5.Хуан Гирадо, 6.Люк Вудланд (19.Доминик Росарио, 90), 7.Иаин Рэмзи (22.Кенширо Дэниелс, 64), 11.Сато Дайсуке, 12.Амани Агуиналдо, 18.Патрик Рейчелт (13.Деннис Вильянуэва, 70), 20.Хавьер Патино, 21.Мартин Штубл, 23.Портериа.
Захира: 15.Томас Триго, 16.Патрик Дейто, 2.Жим Флорес, 14.Жоррел Аристоренас, 17.Клариньо.

Огоҳлантиришлар: Мартин Штубл 8

Четлатиш: Портериа 10




Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика