UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  3 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0

Филипе Луис “Атлетико” билан шартномани узайтирмайди Янгиликлар

Филипе Луис “Атлетико” билан шартномани узайтирмайди

“Атлетико” ҳимоячиси Филипе Луис Мадрид клуби билан шартномасини узайтиришини истамади, дея хабар бермоқда Marca.

33 ёшли футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига мўлжалланган. Шу боис футболчи январь ойидан бошлаб бошқа клуб билан музокарани бошлаши мумкин. 

Айни пайтда футболчи жароҳатини даволаниш билан банд. У Ла Лиганинг 16-тури доирасида “Валдядолид”га (3:2) қарши баҳсда жароҳат олганди.

Илгарироқ футболчининг хизматларига “Милан” ва “Интер” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Жорий мавсумда Луис Мадрид клуби сафида 13 та учрашувда майдонга тушди. 16 та турдан сўнг “Атлетико” 31 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 3-поғонада бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика