UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  4 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0

Филип Райевац: «Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га ўтмасдим» Янгиликлар

Филип Райевац: «Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га ўтмасдим»

Маълумки, Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз таркибига сўнгги мавсумни «Қўқон-1912»да ўтказган ҳужумчи Филип Райевацни қўшиб олганди.

Сербиялик форвард ўтган йили чемпионатда 7та гол уришга муваффақ бўлганди. Райевац интервью бериш чоғида «Бунёдкор»га бирор сов­ринни ютиш учун ўтганлигини яширмади.

- Филип, трансфер қай тарзда амалга ошди? «Бунёдкор»га сизни ким таклиф қилди?

- Шахсан «Бунёдкор» бош мураббийининг таклифи билан пойтахт жамоаси сафига келиб қўшилдим. Миржалол Қосимовнинг мураббийлик салоҳияти ҳақида эшитгандим. У билан суҳбатлашгач, бунга ўзим ҳам амин бўлдим. «Бунёдкор»да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

- Нима учун айнан «Бунёдкор»ни танладингиз? Бошқа клублардан ҳам таклифлар бормиди?

- Менга нафақат Ўзбекистон, балки хориж клубларидан ҳам таклифлар тушди. Лекин «Бунёдкор» варианти пайдо бўлганидан сўнг бошқа чорловлар ҳақида ўйламадим.

Боиси, «Бунёдкор» ўзининг кичик бўлсада, шонли тарих йўлига эга клуб. Қолаверса, пойтахт жамоаси. Бу ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Клуб стадиони ва академияси билан яқиндан танишиб чиқдим.

- Сир бўлмаса, қайси хориж клубларидан таклиф олгандингиз?

- Қозоғистондан иккита, Таиланддан эса битта жамоа мен билан шартнома имзолашга уринди. Шунингдек, «Бунёдкор»дан ташқари Ўзбекистондан яна иккита жамоадан чақирув бўлди. Улар орасидан «Бунёдкор»ни танладим. Сабабини юқорида келтирдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланди?

- Бир йиллик битим туздим. Лекин ҳаммаси яхши давом этса, келишувни яна узайтиришимиз мумкин.

- Янги клубингизда қайси рақамни танладингиз?

- 99! Чиройли рақам-а?

- Албатта. Лекин нима учун айнан 99? Бу рақам билан боғлиқ нимадир борми?

- Айтарли ҳеч нарса. Шунчаки, менга чиройли рақамлар ёқади.

- «Қўқон-1912» жамоасида қолиб, фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкинмиди?

- Қўқонда ҳам ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Нолишга асло ҳожат йўқ эди. Шунчаки, «Бунёдкор» номдор жамоа бўлгани учун шу клубга ўтишга қарор қилдим. Менинг ўрнимда бошқа футболчи бўлганида ҳам шу йўлни танларди.

Айниқса, легионерлар. Биз ватандан узоқда футболчилик фаолиятини олиб боряпмиз. Демак, ўз олдига катта вазифаларни қўядиган, совринли ўринлар учун курашадиган жамоа сафида ўйнашимиз лозим. Менда шундай имконият юзага келганди ва ундан фойдаландим.

- «Қўқон-1912» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов сизни осонликча қўйиб юбормагандир? Яқинда Нўъмон ака билан айнан сиз ҳақингизда суҳбатлашганимда, «Филип жамоада қолса, бундан хурсанд бўлардим», деганди. Шу маънода унинг ўзи билан гаплашдингизми?

- Ҳа, телефон орқали гаплашдик. Лекин юзма-юз суҳбатлашишнинг ҳозирча имкони бўлмади. Чунки мен бу пайтда хорижда ҳордиқ чиқараётгандим. Бир томондан «Қўқон-1912» жамоаси билан шартномам ҳам якунига етганди.

- Сизга «Бунёдкор»да осон бўлмайди. Боиси, рақобат жуда кучли. Синовларга тайёрмисиз?

- Ишонинг, ҳаммаси жойида бўлади. Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га ўтмасдим. Энг муҳими, соғлом рақобатнинг борлиги. Бундай ҳолатда футболчи ўсишга эришади.

- «Қўқон-1912» таркибида ўтказган мавсумингиз ҳақида нима дея оласиз? Кўнглингиз тўлдими?

- Умуман олганда, жамоамиз учун ёмон мавсум бўлмади. Айниқса, биринчи давра учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Намойиш этган ўйинларимиздан мухлислар ҳам хурсанд бўлишди.

Стадионга келаётган томошабинларнинг сони ҳам фикримга исбот бўла олади. Менга айтишларича, йил сўнгида ЎФФ ўтказган тақдирлаш маросимида айнан қўқонлик мухлислар энг яхши деб топилибди. Қолаверса, Қўқон халқи жуда меҳмондўст ва очиқкўнгил. Буни шаҳар кўчаларида юрсангиз, ҳар қадамда сезасиз.

Афсуски, маълум бир сабабларга кўра иккинчи даврада ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. Бунинг натижасида қимматли очколарни бой бериб қўйдик. Агар вазият бундай тус олмаганида, совринли ўринлар учун бемалол курашишимиз мумкин бўларди.

Шахсан ўзимга келсак, жароҳатлар ўз сўзини айтди ва мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказа олмадим. Тўғри, рақиб дарвозасини етти бор аниқ нишонга олдим. Лекин янада сермаҳсул ўйин кўрсатишим мумкин эди. Бунга потенциалим етарди.

- Миржалол Қосимов билан гаплашдингизми? Зиммангизга қандай вазифалар юклатилди?

- Жамоа чемпионликни мақсад қилган. Табиийки, ҳар бир футболчининг зиммасига юкланадиган вазифа шу ниятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш бўлади.

- Футболимиздаги камчиликлар нималарда кўриняпти?

- Ўйинчиларнинг техникаси ва тезлиги ёмон эмас. Фақат тактик томондан кўпроқ ишлаш керак, бу борада кучли мураббийлар кам. Бошқа томондан, ўсиш кўзга ташланяпти.

Ҳозир қаерда яшаяпсиз?

- Академия меҳмонхонасида. Тез орада шаҳардан хонадон олишим керак.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика