UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  2 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  30 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0

FIFA.UZ: Олий лигада дастлабки мавсум тугамоқда Янгиликлар

FIFA.UZ: Олий лигада дастлабки мавсум тугамоқда

Март ойида Ўзбекистондаги биринчи виртуал футбол сайти FIFA.UZ ишга тушганди.
Юртимиз футбол ишқибозлари учун янгилик бўлган бу лойиҳа 11000дан ортиқ инсонни бир ерга жамлай олди.

Иштирокчилар ҳақиқий футболчиларнинг голлари эвазига очколар ишлашди, танимаган футболчиларини таниб олишди, дўстлар орттиришди ва совғаларга эга бўлишди. Қисқа қилиб айтганда олий лигага бўлга қизиқиш бироз бўлсада ортди. Тўғри камчиликлар ҳам бўлганини инкор қилмаймиз, бироқ бу эндигина биринчи мавсум бўлганини унутманг. Кейинги йили сайт янада мукаммалашади, бу борада иш бошлаб юборилган.

Ноябрь ойи келиб юртимизда миллий чемпионат ўз поёнига етмоқда. Тўққиз ой давом этган чемпионатга қўшилиб FIFA.UZ да ҳам мавсум тугамоқда.  

Қизиғи худди олий лигада бўлгани каби FIFA.UZ да ҳам "Бунёдкор" чемпионликка жуда яқин турибди. Аммо бу футбол эканини унутманг, сўнгги икки турда барча нарса содир бўлиши мумкин.

Айни пайтда иккинчи ва учинчи ўринлар учун 10га яқин жамоа кураш олиб боряптилар. Айни пайтда 10-ўриндаги жамоа иккинчи поғонадан жой олиб турган "Manchester United"дан бор йўғи 55 очко ортда қоляпти. Кучли ўнлик эса қуйидагича кўриниш олган:

1.Бунёдкор   1317
2.Manchester United 1213
3.Буйгозок ФК   1212
4.soccer17uz   1199
5.VODIL SITY   1197
6.bahodirmirzo   1190
7.Shovotlandiya   1178
8.Fc Qahramon(Qoqon) 1168
9.Шохобод ФК   1158
10.Navro'z   1155

FIFA.UZ да мавсумни кучли учликда якунлаган учта иштирокчига олий лига жамоаларига тақдим этиладиган медалларнинг асл нусхалари топширилишидан хабарингиз бор. Балки кўпчилик учун дастлабки ўрин етиб бўлмасдек кўринар, аммо кейинги икки ўрин учун кураш сўнгги сонияга қадар давом этишига шубҳа йўқ.

3 ва 8 ноябрь кунлари олий лигада сўнгги 25 ва 26-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мана шу турларда барча нарса ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика