UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  23 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  56 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми? Янгиликлар

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми?

Футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга футбол қоидалари ҳам такомиллашиб, янгилаб борилмоқда.

Охирги йилларда ФИФА футбол ўйини жозибасига таъсир қилувчи омилларга қарши кураш олиб бормоқда ҳамда қуйидаги ҳолатлар учун футболчиларни молиявий жаримага тортмоқда.

- Симуляция (муғомбирлик)

- Ўйин вақтини атайин чўзиш

- Ҳакамнинг қарорига сўз ёки ишоралар билан эътироз билдириш


Ўзбек футболида ҳам бундай вазиятлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, ғолиб бўлаётган жамоа дарвозабони тўпни ўйинга киритиш пайтида атайин вақт чўзса оддий мухлисга бу ёқадими? Ёки футболчи пенальти ишлайман деб рақиб жарима майдони ичида актёрлик ишлатиб йиқилиб тушаверса бу футболга фойда келтирадими? Ёки бўлмаса Суперлигада ишлаётган маҳаллий ҳакамлар билан ҳар бир баҳсли вазиятда тортишадиган футболчилар эртага терма жамоаларимиз сафида халқаро ўйинларда иштирок этишса ва чет эллик ҳакамлар билан шундай қилиб жамоамизни оғир аҳволга солиб қўйишса бу бизга панд бериб қўймайдими?

Шу боис ҳам футбол жамоатчилиги томонидан юқоридаги ҳолатлар учун Ўзбекистонда ҳам футболчиларни молиявий жарима солиш таклифи ўртага ташланмоқда.

Хўш, сизнингча Ўзбекистонда ҳам ФИФА қабул қилган қоидани татбиқ этиш тўғри бўладими ёки йўқ? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика