UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  64 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон икки поғона юқорилади Янгиликлар

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон икки поғона юқорилади

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрнидан икки поғона юқорилади ва рейтингнинг 57-поғонасидан жой олди.

ФИФА рейтингида Ўзбекистон ўтган ой рейтингидаги натижасидан икки ўрин юқорилаган ҳолда, 57-ўринда қайд этилди. Бу натижа яна Ўзбекистоннинг Осиё қитъаси терма жамоалари орасида 4-ўринга кўтарилишига замин яратди. 4-саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳда тўп сурган Жанубий Корея терма жамоаси ўтган ойдаги рейтингидан 2 ўрин пастлаган ҳолда рейтингнинг 58-поғонасидан жой олди.Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 42-ўрин. Эрон эса рейтингда яна 4 ўрин кўтарилди ва Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Япониядан кейинги ўринга кўтарилиб олди. Осиё қитъаси рейтингида Япония ва Эрондан кейин Австралия (53), Ўзбекистон (57) ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари бормоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф босқичидаги рақиби - Иордания терма жамоаси эса, Осиёнинг 6-жамоаси сифатида рейтингнинг 73-ўрнидан жой эгаллаган.

МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон ҳамон Россия (15) ҳамда Украина (26) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БАА терма жамоаси 82-поғонасидан жой олган бўлса, Гонгконг 148, Вьетнам эса, 153 ўринда бормоқда

Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринда Аргентина терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Германия терма жамоаси тўлдирган.
Терма жамоаларнинг тўлиқ рейтинги билан ФИФА расмий сайтида тўлиқ танишиш мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика