ФИФА Қатарнинг 4 нафар футболчисини дисквалификация қилди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2016, 01:01
ФИФА Қатар терма жамоасининг аъзоларига нисбатан жазо қўллади.

Бу ҳақда ahdaaf.me нашри хабар берди.

ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасидаги Қатар - Эрон учрашуви сўнггида келиб чиққан жанжалда иштирок этгани учун қатарлик Мешал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир ва Холид Муфта 2тадан ўйинга, Абдулкарим Ҳассан эса 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ФИФА Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи ва икки нафар футболчисини ҳам дисквалификация қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›