UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  4 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  3 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  13

ФИФА президенти қанча маош олади? Янгиликлар

ФИФА президенти қанча маош олади?

Ташкилот раҳбарининг даромади 33 фоизга ўсган.

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА)нинг молиявий ҳисоботига кўра, ташкилот президенти Жанни Инфантино ўтган йили бонуслар билан бирга 4,13 миллион Швейцария франки(тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари)дан кўпроқ даромад олган, бу аввалги йилларга қараганда 33 фоиз кўп эканлигини англатади. 

Инфантинонинг маоши ўтган йили 126 минг АҚШ долларига ошган ва ҳозирда 2,78 миллион АҚШ доларинини ташкил этади. У 2022 йилги жаҳон чемпионати учун 1,86 миллион АҚШ доллари бонус олган.

Маълумот учун, ФИФАнинг аввалги президенти Зепп Блаттер ўзининг асосий маоши ва йиллик 3 миллион долларлик бонусларидан ташқари, 2014 йилги жаҳон чемпионати учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллари миқдорида бонус олган.

ФИФА ташкилотга аъзо 211 нафар ассоциациянинг ҳар бирига ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача маблағ ажратади. Биргина ўтган йилнинг ўзида футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

ФИФАнинг ҳозирги молиявий захиралари 3,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
17 мар 23:21:12
Boburbek Liverpool
Futbol millyardlar oʻyinni deb shuni aytishsa kerak da(*_*)
   
17 мар 19:44:58
Bony_m
Узи ФИФАга ишга кириш керак экан.
   
17 мар 10:36:52
Swox
Ишондик
   
17 мар 09:19:40
Odilbek77
Olgan poralarini qo'shsa ancha ko'p bo'lib ketsa kerak.
   
17 мар 07:20:42
Bexruz Jumayev
Zo'r ekanda sokani tayiga ekanda
   
17 мар 04:57:56
Janob.bek
Анп булмаса мундай караса ёмон эмас ойлиги.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика