ФИФА Нидерландия ва Аргентина термаларига қарши иш очди

Mirjalol Normatov
10 дек 2022, 19:57
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Нидерландия ва Аргентина термаларига қарши иш очди.

Кеча Аргентина термаси ЖЧ 1/4 финалида Нидерландияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ушбу учрашув давомида аргентиналиклар футболчилари Эмилиано Мартинес ҳамда Лео Месси бош ҳакам Антонио Матео Лаос манзилига бўлган хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериши керак бўлади. Ўз навбатида Нидерландия термаси ҳам учрашув хавфсизлигини бузгани учун жазоланиши кутилмоқда.

Икки томон ҳам ФИФА Кодексининг 12-моддасини (футболчиларнинг спортга хос бўлмаган ҳаракатлари ва расмий шахсларга ҳурматсизлик) бузганликда айбланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal