UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Ўзбекистонни чампион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  0 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  4 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  3 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  4 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  8 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  18 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор Янгиликлар

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор

ФИФА расмий сайти миллий терма жамоаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА бу рўйхатни тузишда авваламбор терма жамоаларнинг ФИФА байроғи остида ўтадиган ўйинлари, шунингдек Олимпиада учрашувларига (саралаш баҳслари ҳам инобатга олинган) эътибор қаратган. 

Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнида малайзиялик собиқ футболчи Со Чин Анн турибди. Бу футболчи Малайзия миллий терма жамоаси сафида 1969 - 1984 йиллар оралиғида жами 195та ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда қувайтлик Бадр Ал Мутва 185 ўйин билан бораётган бўлса, учинчи ўринни мисрлик Аҳмад Ҳассан 184 ўйин билан эгаллаб турибди. 

Рўйхатдан беш нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олди. Кетма-кетликда санайдиган бўлсак, миллий терма жамоамизда энг кўп учрашув ўтказган футболчи бу - Сервер Жепаров. Жепаров ҳисобида 127та ўйин бор. Осиёнинг икки бор "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров 2002 - 2017 йиллар оралиғида шундай натижа қайд этган.  

Сервер Жепаров - 127 ўйин (2002-2017 йиллар)

Тимур Кападзе - 117 ўйин (2002-2015 йиллар)

Одил Аҳмедов - 108 ўйин (2007-2021)

Игнатий Нестеров - 105 ўйин (2002-2019)

Анзур Исмоилов - 102 ўйин (2007-2019)


ФИФА тақдим этган рўйхатда машҳурлар кўп. Қуйида 150 ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган асосий футболчиларни келтириб ўтамиз. 

Серхио Рамос (Испания) - 180 ўйин (2005-2021)

Криштиану Роналду (Португалия) - 179 ўйин (2003-2021)

Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) - 178 ўйин (1993-2006)

Жанлуиджи Буффон (Италия) - 176 ўйин (1997-2018)

Амир Шафи (Иордания) - 171 ўйин (2002-2021)

Икер Касильяс (Испания) - 167 ўйин (2000-2016)

Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) - 156 ўйин (1992-2006)

Лэндон Донован (АҚШ) - 155 ўйин (2000-2014)

Ясухито Эндо (Япония) - 152 ўйин (2002-2015)

Ҳассан Ал Ҳайдос (Қатар) - 152 ўйин (2008-2021)

Лионель Месси (Аргентина) - 151 ўйин (2005-2021)

Лотар Маттеус (Германия) - 150 ўйин (1980-2000)

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика