UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

ФИФА касодга учраяпти? Миллиардлаб доллар зарар, лекин... Янгиликлар

ФИФА касодга учраяпти? Миллиардлаб доллар зарар, лекин...

Инфантино жамоаси Блаттер жамоаси хатосини такрорлаяптими?

ФИФАда инқироз, йўқотиш – миллиардлаб долларлар

2019 йилда ФИФАнинг зарари солиқларгача 280 миллион долларни ташкил қилди. Ўтган йили коронавирус туфайли 794 миллион йўқотилди. Икки йилда умумий ҳисобда зарар 1 миллиард 74 миллионни ташкил этди. Солиқларни қўшиб ҳисобласак – унданда кўпроқ.

Бу ФИФА расмий ҳисоботидан олинган маълумотлар. Ишлар яхши кетмаётганини ҳеч ким беркитмаяпти. Ва бунинг сабабини ҳам айтишмоқда. Мисол учун, 2019 йилда телевизион ҳуқуқ 342 миллион долларга сотилган. Ўтган йили эса ЖЧ-22 саралаш учрашувлари ҳам ўтказилмагач, бу кўрсаткич бор йўғи 1.7 млнни ташкил қилган.

Маркетинг ҳуқуқлари савдоси ҳам икки баробарга қисқариб, кескин зарар кўрган. ФИФАни сўнгги икки йилда FIFA футбол симулятори асосчилари қутқаришди – уларга лицензиялар сотилади. 2018 йилгача тўрт йил мобайнида киберспортдан тахминан 600 млн доллар фойда келган.

2019 ва 2020 йилларда 159 миллиондан ишлаб топилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари 2021 йил ҳам зарар билан якунланишини тушуниб туришибди. Тахминларга кўра, чиқимлар кўрилган фойдадан 518 млн долларга кўпроқ бўлади. Уч йилда ярим миллиард зарар, солиқларни инобатга олса – икки миллиард.

Бироқ танганинг бошқа томони ҳам бор – фақатгина 2022 йил барча зарарни қоплаш имконини беради. ФИФА ушбу мусобақа орқали 4.7 миллиард ишлаб олмоқча. Россиядаги мундиал орқали 5.5 миллиард ишлаб топилган, бу рекорд (турнир мезбонлар учун фойда келтириши қийин, ташкиллаштирувчилар учун — аксинча)лигини ҳисобга олсак, сумма ҳақиқатга яқин.

Натижада тўрт йилликда (2019-2022) 6.44 миллиард ишлаб топилади, 6.34 сарфланади - фарқ 100 миллион соф фойда:

ЖЧ-2022 мезбони муаммоларига кўз юмишни сўрамоқда

ФИФА раҳбарият ўзгаргач ва суд ишларидан кейин ҳам оппоқ бўлиб қолгани йўқ. Германиядан кейин, улар ҳам ФИФАга пора берганлиги ҳақида гаплар тарқалганди, Жаҳон чемпионати ЖАР (коррупция бўйича рейтингда 73 ўринда), Бразилия (105 ўрин) ва Россия (138).

Қатарда коррупция йўқ – рейтингда 19-ўрин Япония ва Буюк Британиянинг ўртасида. Пул ўмарилиши борасида муаммолар, эътирозлар бўлмаслиги турган гап. Аммо мезбонлар борасида бошқа муаммо мавжуд – диктатура, эркин ОАВ йўқлиги, қонун бузилишини кўрсангиз ҳам очиқ айта олмаслигингиз.

Бироқ Қатар ФИФА ходимларига "йўл топа" олди. Ҳамкорлик учун пул талаб қилиш мумкин. Кичик мамлакатда имкониятлар кўп ва унинг амири тарихдаги илк қишки Жаҳон чемпионати учун молиявий имкониятларини қизғанмаяпти. Саҳроларда янги шаҳарлар қуриб ташлашмоқда.

Лекин клублар ва мухлислар қизиқишлари буткул аҳамиятсиз. Спортчиларнинг юзага келган графикда тайёргарлик жараёнидаги муаммолари, эҳтимолий жароҳатлари, ишчиларнинг қурилиш жараёнида ҳаётдан кўз юмиши – бу ҳозирча фақатгина норвегияликлар ва германияликларга қизиқ. Қолганлар ҳеч нима бўлмагандек, ҳеч нимани кўрмагандек ўйинларни давом эттиришмоқда.

ФИФА кутилмаган зарарлар гирдобида қолган ва ЖЧга қутқарув балончасидек муносабатда бўлади. ЖЧ-2022 орқали ташкилот, телевизион ҳуқуқлар ва маркетинг ҳуқуқлари сотувидан ташқари, 1.65 миллиард доллар ишлаб олмоқчи. Бироқ бу инсонлар ҳаётига арзирмикан?


ФИФА халқаро ҳамкорлари муносабати сезилмаяпти 

Қатарнинг ғалабасисиз Блаттер ҳамон ФИФА президенти бўлиб қоларди. Лекин америкаликлар шов-шувли мағлубиятдан кейин аламларини бошқача йўл билан олишди. Ҳозир энди футболчилар эмас, федерациялар инсон ҳуқуқлари ҳақида бонг уришлари зарур.

Етти минг мурда – бу фақатгина расмий рақамлар. Қатарда маҳаллий аҳоли умумий сонининг 15%ни ташкил қилишидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса ҳам керак.

Мамлакат нефть туфайли шу қадар бойки, қатарликлар ишлашни исташмайди. Қуриш, савдо ишлари билан шуғулланиш ва бошқа ишларда Қатарга келганлар фаолият юритади. Қатар ЖЧ-2022да тартибни сақлаш учун полициячиларни Европадан ёллайди, шу кунларда янги шартнома имзоланган.

Мамлакатда меҳнат агентлари кўпайиб кетган – мамлакатга ишлашга келганлар уларга иш топиб бергани учун пул тўлашади. Лекин кейинроқ "иш топувчини" алмаштириб бўлмайди. Мамлакатдаги реал воқеани тасаввур қилиш қийин.

Бироқ Блаттернинг атрофидагилар "пора"ни яхши кўрарди. Худди Саркози кавби. Айнан яқиндагина коррупция билан боғлиқ суд ишида ютқазди. Франция президенти Платинини Қатарга овоз беришга кўндирган. Кейинроқ, тасодифан Мишелнинг ҳисоб рақамига ФИФАдан пул келиб тушди. Фақатгина шундай тўғри келиб қолганини таъкидлашди, лекин...

Кариб региони вакилларига майда "поралар" бўлган — 40 минг доллардан, каттароқ суммалар – 1.5 млн.ликлари ҳам бўлган. Суд ишлари давом этмоқда, лекин уларнинг очкўзлиги футбол дунёсига қимматга тушди. ФИФА халқаро бош ҳомийлари жим, мусобақа катта эҳтимол белгиланган вақтда, белгиланган жойда ўтади.


Ҳаттоки ЖЧ саралишида "VAR"дан воз кечишни ҳам молиявий зарар билан ифодалашди

Коронавирус доимий аргумент сифатида ишлатилади. "Қатардаги ЖЧсиз ФИФА зарарларини "ёпиб кета олмайди". Мана сизга ҳисоб-китоб, мана сизга қарзлар – йилнинг охирига қадар 1.5 миллиард доллар". Бироқ яширин бир жиҳат ҳақида унутилмоқад – Инфатинонинг захира фонди мавжуд.

У ҳақида негадир ортиқча эсланмаяпти, ваҳоланки Россиядаги мусобақадан сўнг 2.74 миллиард доллар фойда кўрилгани ҳақида мақтаниб, шов-шув кўтаришганди. Ўта камтар бўлиш шарт эмас, пандемия билан ўтган икки йил оқибатини 2022 йил охиригача ҳал қилишади.

Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Белградда ўтган учрашувдан кеийн Португалиянинг эътирозига ташкилот Европа саралашида "VAR" йўқлигини, бунга эса Мальта ёки Сан-Марино каби давлатларда ушбу тизим учун пул йўқлигини маълум қилган. Ваҳоланки ЖЧ-2022 финал босқичига йўл олган жамоа ўнлаб миллион доллар маблағга эга бўлади.

Ушбу тизим йўқлигидан фақатгина Португалия жамоаси эмас, бошқа термалар ҳам азият чекди. Ахир УЕФА Миллат Лигасидаги иштирок учун тўлаётган маблағни инобатга олсак, кучсизроқ деб кўриладиган мамлакатлар ҳам "VAR" тизимини ўрнатишга қодир.

ФИФА ҳар бир федерацияга 500 минг доллардан пул ўтказиб берган, Россияда "Краснодар" ўзининг катта стадионига такрорий лавҳаларни тахминан 240 мингга ўрнаттирган. УЕФА ҳам бу ерда ёрдам бериб юбориши мумкин эди. 

Классик манипуляцияга гувоҳ бўляпмиз – пандемия баҳонаси ҳамма жойда қўл келмоқда. ФИФА расмийлари ойликлари ҳақидаги маълумотни оммага маълум қилмасликни маъқул кўришади. 

Биргина Инфантино инқирозли 2020 йилда 2.1 млн доллар топган, ва яна 1 миллион бонус сифатида. ФИФА Бош котиби Фатма Самурага — 1.7 миллион доллар. Гибралтардаги стадионга "VAR" ўрнатиш учун пул йўқлиги аниқми? ФИФА ходимлари ўзлари учун пулни аяшмаслиги кўриниб турибди.

Кўрилган фойда – тўрт йилда 6.44 миллиард. Ўтган циклда 6.42 миллиард ишлаб топилганди. ФИФА бевосита ўзи ҳеч нима ишлаб чиқармайди, қўполроқ қилиб айтганда "ҳавони пуллашмоқда" – бошқаларнинг футболдаги обрўсидан унумли фойдаланилмоқда. Бироқ шунда ҳам "Сан-Марино учун "VAR"га пул йўқ, шунинг учун Белградда ҳам уни ўрнатмаймиз".

Захирада 1.9 миллиард доллар бор бир пайтда – Европадагни 3-4 стадион учун камералар харид қилса бўларми-ди? Навбатдаги ЖЧ учун Қатар танланди, лекин оддий мисол АҚШ ёки Англияда ҳам ЖЧ-2022 ўтказилса, Россияда 5.5 фойда кўрилган жойда, 4.7 эмас, тўлиқ 6 миллиард ишлаб олишлари ҳам мумкин эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика