UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  3 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди Янгиликлар

ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди

Янги қоидага кўра, клублар ижара муддати ва битимнинг молиявий шартларини кўрсатган ҳолда ёзма шартнома тузишлари керак.

Ижаранинг максимал муддати 1 йилни ташкил қилса, энг кам муддат икки трансфер ойнаси орасидаги давр бўлади. Эндиликда футболчиларни иккинчи клубдан учинчи клубга ижарага бериш тақиқланади.

Янги регламентга кўра, клуб бир мавсум давомида бир клубнинг учдан ортиқ футболчисини ижарага олиши мумкин эмас.

Ижарага олинувчи футболчиларнинг максимал сони ҳам белгиланган: 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 30 июнига қадар клублар бир мавсумда 8 нафардан ошиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

2023 йилнинг 1 июлидан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бу лимит бир мавсум учун 7 нафар футболчини ўз ичига олади. 2024 йилдан бошлаб клублар мавсум давомида 6 нафардан ортиқ футболчини ижарага бермайди ва олмайди.

Ушбу чеклов 21 ёшдан кичик футболчилар ва клуб тарбияланувиларига тааллуқли эмас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика