UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  2 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади Янгиликлар

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Германия футбол ассоциациясига (DFB) германиялик футболчилар ЖЧ-2022 вақтида мажбурий матбуот анжуманларидан бирида қатнашмагани учун интизомий иш очди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентлик манбаларига кўра, DFB жарима кўринишидаги санкцияларни кутмоқда.

ФИФА регламентига кўра, жамоаларнинг футболчилари ва бош мураббийлари ҳар бир Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлишади. Германия эса бунга бўйсунмади.

ФИФА Германия футбол иттифоқини бир нафар футболчи Испанияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмагани учун 10 минг евро жаримага тортди. Гап шундаки, матбуот марказига борадиган йўл вақти 3 соатни ташкил қиларди. Конференция эса ортга сурилмади. Германия терма жамоасини гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фақат бош мураббий Ханс-Дитер Флик иштирок этди. У бундай муҳим ўйин олдидан футболчиларга матбуот юкини юкламоқчи эмаслигини айтди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учинчи тур олдидан Германия терма жамоаси икки учрашувда 1 очко жамғарган ҳолда "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 4 очко билан Испания пешқадамлик қилмоқда. Япония ва Коста-Рика терма жамоаларида эса 3 очкодан бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика