UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  29 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади Янгиликлар

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Германия футбол ассоциациясига (DFB) германиялик футболчилар ЖЧ-2022 вақтида мажбурий матбуот анжуманларидан бирида қатнашмагани учун интизомий иш очди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентлик манбаларига кўра, DFB жарима кўринишидаги санкцияларни кутмоқда.

ФИФА регламентига кўра, жамоаларнинг футболчилари ва бош мураббийлари ҳар бир Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлишади. Германия эса бунга бўйсунмади.

ФИФА Германия футбол иттифоқини бир нафар футболчи Испанияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмагани учун 10 минг евро жаримага тортди. Гап шундаки, матбуот марказига борадиган йўл вақти 3 соатни ташкил қиларди. Конференция эса ортга сурилмади. Германия терма жамоасини гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фақат бош мураббий Ханс-Дитер Флик иштирок этди. У бундай муҳим ўйин олдидан футболчиларга матбуот юкини юкламоқчи эмаслигини айтди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учинчи тур олдидан Германия терма жамоаси икки учрашувда 1 очко жамғарган ҳолда "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 4 очко билан Испания пешқадамлик қилмоқда. Япония ва Коста-Рика терма жамоаларида эса 3 очкодан бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика