UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  1 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  32 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози Янгиликлар

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози

Европанинг топ чемпионатларидаги гранд клублар иштирокида янги мусобақа ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Sky Sports манбаси бўйича, унда қатнашиш учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” розилик билдирди.

“Европа Премьер-лигаси” номи остида ўтадиган янги мусобақа 2022 йил мавсум ўрталарида бошланиб, ФИФА номи остида ўтиши режалаштирилган. Манбага кўра, унда 18 та клуб бўлади.

"Барселона", "Атлетико", "Реал", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" каби Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубларига ҳам мусобақада иштирок этиш борасида таклиф юборилган.

Турнирда бешта инглиз клуби қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу масалада “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва “Арсенал” вакиллари билан муҳокама қилинган.

Ҳозирда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда ва бу JP Morgan банки бўлиши кутилмоқда. Евролигани яратиш учун зарур бўлган маблағ эса 6 млрд еврони ташкил қилади.

ФИФА ва УЕФА ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика