UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  2 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  3 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди Янгиликлар

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ФИФА бош котиби Фатма Самура бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Фатма Самура ФИФА кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди. 



ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. 



Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби объектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди.


Бундан ташқари, ушбу марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир нечта давлатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди. 

Ўз ўрнида, ФИФА Бош котиби ҳам мазкур қурилиш лойиҳаси ҳақида ижобий фикрда эканлигини айтиб, бир нечта масалалар юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика