ФИФА бош котиби Ўзбекистонга келди

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2022, 14:07
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ФИФА бош котиби Фатма Самура бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмон бугун Тошкент халқаро аэропортида ЎФА раҳбарияти томонидан кутиб олинди. Ташриф давомида ФИФА бош котиби мамлакатимиз футбол инфратузилмаси билан танишиши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказиб, бир қатор лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда. 



Эслатиб ўтамиз, кеча "Эшитдик-да" рукни остида Фатма Самура Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик, бугун эса хабар ўз тасдиғини топди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати