UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

ФИФА "баҳор-куз" тизимига ўтишни режалаштирмоқда Янгиликлар

ФИФА "баҳор-куз" тизимига ўтишни режалаштирмоқда

ФИФА вице-президенти, КОНКАКАФ раҳбари Виктор Монтальяни Халқаро футбол федерациясининг режалари билан бўлишди.

"COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолатда ФИФА баъзи қарашларини ўзгартиришга мажбур", - деди Виктор Монтальяни.

"Ҳозир футбол мавсумини тўхтатиш ёки давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳукуматлар идораларининг ўз қўлида. ФИФА бунга аралашмаяпти. Бу айни дамдаги зарурий ва вақтинчалик чора, яна бошқа ўзгартиришлар ҳам бўлиши мумкин". 

"Масалан, футбол тақвимининг асосий саналари алмашиши еҳтимоли бор . Йиллик тақвимни яъни анъанавий "куз-баҳор" системасини "баҳор-куз" тизимига ўзгартиришимиз мумкин. 2022 йилги Жаҳон чемпионати ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, эҳтимол бундан кейин "баҳор-куз" тизимига тўлиқ ўтишимизга тўғри келади. Масалан, КОНКАКАФда яъни Шимолий Америкада буни қўллаш ҳеч қандай қийинчиликларга олиб келмайди. Менимча, бу Европа, Африка ва бошқалар учун ҳам муаммо бўлмайди".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика