UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  0 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  8 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади Янгиликлар

ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади

ФИФА Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши туфайли тергов бошлади.

Бразилия футбол федерацияси (CBF) аллақачон тергов бошлангани ҳақида расмий хат олган.

Халқаро футбол федерацияси италиялик мутахассис билан шартнома тузиш жараёнида футбол агентлари фаолияти қоидалари бузилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Хабарларга кўра, мураббий вакили Диего Фернандес 1,2 миллион евро миқдорида комиссия олиши керак эди.

"Афтидан, ҳозирда агентлик лицензиясига эга бўлмаган жаноб Диего Фернандес Бразилия футбол федерацияси ва мураббий Карло Анчелоттига унинг "Реал"дан Бразилия терма жамоасига ўтишида футбол агенти сифатида хизмат кўрсатган", – дейилади хатда.

ФИФА CBFдан Фернандес иштирок этган музокаралар ва тўловларга оид барча ҳужжатлар, унинг номидан имзоланган барча ҳужжатлар ва федерациянинг ушбу масала бўйича позициясининг қисқача баёнини тақдим этишни сўради.

"CBF Карло Анчелоттини ишга олиш бўйича музокараларга оид шартлар махфийлик бандларини ўз ичига олади ва улар ташкилотнинг собиқ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган. Жорий администрация вазият бўйича ички текширув ўтказмоқда", – дейилади федерациянинг жавоб баёнотида.

Фернандеснинг ўзи шартнома тузишда маслаҳатчи сифатида иш юритганини маълум қилди.

"Музокаралар қисқа муддатларда ўтгани сабабли, бу ФИФАда футбол агенти сифатида рўйхатдан ўтиш жараёни билан мос келмади. Диего ушбу жараён якунланганидан сўнг адолатли воситачилик ҳақи олиш учун рўйхатдан ўтишга ариза беришни режалаштирмоқда", – дейилади Анчелотти вакили томонидан берилган баёнотда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика