UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" майдонидаги ғалабадан кейин "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Сўғдиёна" биринчи бўлимда йўл қўйган хатоларимиз туфайли бизни жазолади. Танаффусда ўйинга ўзгаришлар киритдик. Йигитлар битта гол уришимиз кераклиги ва бундай сўнг барчаси ўзгариб кетишини айтдим. Худди "Локомотив"га қарши кечган ўйиндек. Футболчилар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, - деди Февзи Давлетов.

- Биринчи бўлимда "Сўғдиёна" рақибдан устунроқ эди. Жиззахликларнинг етакчи футболчиси Владимир Йовович 61-дақиқада захирага олинди. Ушбу ўзгаришдан сўнг рақибингиз ўйинида пасайиш кузатилгандек. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- Фикримча, рақибимиз ҳисоб бўйича ўйнашни бошлади. Улар иккита тўп олдинда эди, аммо 2:0 ҳисоби жуда хавфли. Биз эса кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди. Ўзгариш ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин.

- "Сурхон" матбуот хизмати Ҳайдаровни терма жамоага чақириш керак, дея ҳазил қилди. Ёш футболчининг сўнгги баҳсларда намойиш этаётган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Барчаси учун вақт керак. Вақти келганда, у ҳам терма жамоага чақирилади. У ўз устида ишлашда давом этса, терма жамоага чақирув олишига ишонаман. У иқтидорли футболчи. Уни мақтаб қўйишим керак.

- "Насаф" муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Суперлиганинг жорий мавсуми қандай ўтди деб ўйлайсиз? Янги чемпион аниқлангани яхши бўлдими?

- "Насаф" чемпионликка лойиқ эди ва уларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда учта ўйинимиз бор ва имкон қадар мусобақа жадвалида юқорироқ ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" иккита гол ўтказиб юборганига қарамай, марказий ҳимоячилар жуда яхши ўйин намойиш этгандек ҳиссиёт уйғонди. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз?

- Биз иккита гол ўтказиб юбордик-ку. Демак, яна ишлаш керак. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, яна ўйинга қайта олаётганимиз яхши жиҳат.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика