UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам сифатли ва томошабоп футбол кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳам ўз кучли томонларини намойиш этди. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликларимиз бор. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- "Сурхон" нега 5 та турдан сўнг ўзини ҳақиқий кучини кўрсатаяпти?

- Дастлабки турларда айрим етакчи футболчиларимиз таркибимизда йўқ эди, кеч қўшилишди. Айрим сабаблар шу билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, мавсум стартида ҳар қандай жамоада ҳам адаптация оғир ўтиши мумкин. Таркибимизда ёш футболчилар, улар ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб боришади.

- "Сурхон" ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Гол бўлмаётгани учун иккинчи бўлимда "В" режани ишга солдингизми?

- Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар ташкил этдик. Бироқ, вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда таркибда ротацияларни амалга оширдик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнадик. Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўйиндаги вазиятдан ҳисобни очди ва ғалаба голимизни урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика