UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  25 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   22 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  86 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда имкониятларимиз кўпроқ бўлди, вазиятлар яратдик. Бироқ, рақиб дарвозасига тўп кирмади. Танаффусдан кейин "Қизилқум" вакиллари ўйинни кучайтиришди. Бизда хатолар кўзга ташлана бошлади. Тўпни назорат қилишги интилдик. Юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол урдик ва ғалабага эришдик. 


Жамоа аъзоларини ғалаба учун табриклайман ва олқишлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга рахмат айтаман.


- Фаррух Икромов алмаштирилишига жароҳат сабаб бўлдими? 


- Ҳа, у озроқ оғриқ ҳис қилди. Шу боисдан алмаштирдик. Эртага кўрикдан ўтади ва у ҳақида аниқ билиб оламиз. 


- "Қизилқум" жамоасининг биринчи даврадаги ва ҳозирги ҳолати бўйича фарқ сездингизми? 


- Ҳа, жамоа ўйинида анчайин ўсиш бор. Биринчи бўлимдаги устунлик биз томонда бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда "Қизилқум" вакиллари ўз ўйинларини кучайтиришди. Оғир ғалабага эришдик. 


-"Сурхон" Ўзбекистон кубоги мусобақасида ярим финалга чиқди. Жамоа мақсади кубокка қаратилганми ёки чемпионатгами? 


- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув финалдек ўтади, бошқача йўлимиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика