UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  6 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  7 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  6 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  10 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  40 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   36 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   12 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  17 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда имкониятларимиз кўпроқ бўлди, вазиятлар яратдик. Бироқ, рақиб дарвозасига тўп кирмади. Танаффусдан кейин "Қизилқум" вакиллари ўйинни кучайтиришди. Бизда хатолар кўзга ташлана бошлади. Тўпни назорат қилишги интилдик. Юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол урдик ва ғалабага эришдик. 


Жамоа аъзоларини ғалаба учун табриклайман ва олқишлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга рахмат айтаман.


- Фаррух Икромов алмаштирилишига жароҳат сабаб бўлдими? 


- Ҳа, у озроқ оғриқ ҳис қилди. Шу боисдан алмаштирдик. Эртага кўрикдан ўтади ва у ҳақида аниқ билиб оламиз. 


- "Қизилқум" жамоасининг биринчи даврадаги ва ҳозирги ҳолати бўйича фарқ сездингизми? 


- Ҳа, жамоа ўйинида анчайин ўсиш бор. Биринчи бўлимдаги устунлик биз томонда бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда "Қизилқум" вакиллари ўз ўйинларини кучайтиришди. Оғир ғалабага эришдик. 


-"Сурхон" Ўзбекистон кубоги мусобақасида ярим финалга чиқди. Жамоа мақсади кубокка қаратилганми ёки чемпионатгами? 


- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув финалдек ўтади, бошқача йўлимиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика