UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  0 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  1 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  25 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  10 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  13 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0

Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Биринчи таймда имкон қадар ҳимояда яхши ўйнашга уриндик. Аммо ҳимоячимиз сирғаниб кетган вазиятдан кейин гол қўйиб юбордик. Танаффусда йигитларга танбеҳ бердик, ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи тайм бошини ёмон бошладик ва иккинчи голни ўтказиб юбордик. Аслида биринчи таймдек ҳаракат қилишимиз керак эди. Аммо иккинчи гол бизга таъсир қилди ва ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Гол уриб ўйинга қайтдик. Баҳс охирида "Нефтчи" бизга ҳужумда яхшироқ ўйнашга имкон бермади. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик", - деди Февзи Давлетов.

- "Нефтчи" бугунги ғалабадан кейин пешқадам бўлиб олди. Унинг чемпионлик пойгасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир "Нефтчи" устози Виталий Левченко келади ва менимча, бу саволни унга бергангингиз тўғри.

- Иккинчи ўтказилган гол ҳужумда Асилбек Жумаевнинг тўп йўқотишидан кейин содир бўлди. Ўша вазиятда дарҳол реакция қилдингиз. Жумаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз, унда чарчоқ аломатлари кузатилмаяптими?

- Нодирхон Неъматжонов шунчаки ўша вазиятда вертикал ўйнаши керак эди. Позицион ҳужумда эса Жумаев ишонли ўйнаши лозим эди. Бундай жамоага қарши ҳужум пайтида тўп йўқотиш албатта жазоланади. Шу сабаб бу голни чуқур таҳлил қилиш керак.

- Беҳруз Каримов охирги турларда қанот вингери сифатида ўйнамоқда ва голлар урмоқда...

- Менимча айнан вингер позициясида у ўзин қулай ҳис қилмоқда. Ҳимояда хатолари бор, позицион нотўғри ўйнамоқда. Олдинроқда эса ўзининг тезлиги ва дриблинги эвазига жуда яхши ўйнамоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика