UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  1 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  7 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда йигитларни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз тетиклик ва тезлик етишмади. Йигитларга қанотларни ишга солишни айтдик. Рақиб кўпроқ марказга эътибор бераётганди. "Металлург" бизни яхши ўрганди ва иккинчи зонада кутиб олди. Қарши ҳужумга ўтишга интилди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Футболчилар керакли хулосаларни чиқаришди. Ўйлайманки, яхши ўйин ва дарс бўлди",- дейди Февзи Давлетов. 

- "Сурхон" бир киши кам ҳолатда ҳам характер кўрсата олди. Бундай паллада иккита нарса бош планга чиқади: мураббий тактикаси ва жисмоний устунлик. Сизларда қайси бири ўхшади?

- Рақиб юқори прессинг қилганида бизга қийин бўларди. Улар бизга енгиллик яратиб беришди. Ҳужум қилишга ҳам имконият берди. Жарима зарбасида ҳам шундай ҳолат.

- Журналистлар учун ажратилган худудда биринчи бўлимда Давлетов аут деб  бақириб ўтиришди?

- Буни эътиборга олиш керакмас. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Футбол 90 дақиқа ўйналади. 

- Аввалги матбуот анжуманида Сильванус Нимели масаласига нуқта қўйилди. Артём Потапов борасида ҳам якуний қарор қабул қилиндими?

- У жамоа билан шуғулланмоқда. Олдинда унинг келажаги ҳақида аниқ тўхтамга келамиз. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Жамоада қолишни истайдими ёки йўқ каби деталлар бор. Биринчи давра якунланишига яна 2 та ўйин қолди. Шундан сўнг маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика