UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  413 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади” Янгиликлар

Феруз Бобоқулов: “Бунёдкор”дек рақиб билан дуранг ўйнаш, қониқарли деса бўлади”

Кеча олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Бунёдкор” (1:1) баҳсида томонлар дурангга имзо чекди.
Кўпчилик учрашувдан олдин амалдаги чемпионни фаворит ҳисоблаганди. Аммо Эдгар Гесс жамоаси ҳам шу куни “қалдирғочлар”га етарлича қаршилик кўрсата олди. Учрашувдан сўнг бухороликлар ҳужумчиси Феруз Бобоқулов билан суҳбатлашдик.

- Тенг курашлар остида кечган ўйинда дуранг қайд этилди – дея гап бошлади Бобоқулов.  - Очиғини айтганда, “Бунёдкор”дек жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи ҳам қониқарли натижадир. Лекин биласизми шу куни “Бухоро” уч очко қўлги киритиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бунинг учун бизда бир қатор голли вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдаланишга келганда аниқлик етишмади. Нима ҳам дердик бу – футбол. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, рақиб жамоада ҳам гол уриш имконияти бўлди. Бироқ шу куни барибир мухлислар ҳар бир жамоадан биттадан гол кўрди холос.
- Учрашувда гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсакда, қисқа фурсат ичида ўз дарвозамиздан жавоб тўпини ўтказиб юбордик. Айнан ушбу тезкор гол бизни 5 дақиқа руҳий тушкунликка тушириб қўйди. Кейинчалик эса ҳаммаси изига тушиб кетди. Ўз кучимизга бўлган ишонч пайдо бўла бошлади ва ҳужум қилишдан чўчимадик. Ўйлайманки учрашув стадионга келган ишқибозларимизга ҳам ёқди.

- Дарҳақиқат бу йилги чемпионат мен учун омадли бошланди. Албатта дастлабки турларда жамоам учун голларим ғалаба келтиргани мени ҳам қувонтирди. Чунки бу орқали мухлисларнинг суюкли ўйинчисига айланиб борасан (кулади). Бундай бўлишига жамоадошларим ва мураббийларнинг қўллаб қувватлаб туриши ҳам муҳим ўрин тутди.

- Бу йилги шахсий мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсам, “Бухоро”га голларим билан фойда келтириш. Захирадан тушаманми ёки бошланғич таркибда ўйнайманми энг муҳими жамоамга фойдам тегса бўлгани. Чунки футбол бу – жамоавий ўйин демакдир.

- Эдгар Гесс билан ишлаш бошқалар каби менга ҳам ёқяпти. Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бўлгани каби бу мураббийнинг ҳам шахсий қарашлари мавжуд. Тажрибаси катта. Бежизга у кишини “Бухоро”га олиб келишмаган.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика