Фернанду Сантуш: "Кейлор Навас бўлмаганида натижа бошқача бўларди"

Aziz Tukhtamuradov
30 июн 2014, 08:32
Греция терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Коста-Рикадан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Омад ёки омадсизлик ҳақида гапиришни ёқтирмайман.
У кимгадир кулиб боқиши зарур эди ва уларни бу билан табриклайман.
Коста-Рика дастлабки 15 дақиқада яхши ўйин кўрсатди. Кейин эса ташаббус бизнинг қўлимизга ўтди.
Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бор кучимиз билан олдинга ўтдик ва ўйинни қўшимча вақтгача олиб боришга муваффақ бўлдик.
Кейин эса ғалаба учун ўйнадик. Лекин, Кейлор Наваснинг ажойиб ўйини ғалаба қозонишимизга йўл бермади. У бўлмаганда натижа ҳам бошқача бўларди", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net