UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  7 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ"

Португалия термаси устози Фернанду Сантуш ЖЧ 1/4 финали доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш матбуот анжуманида Криштиану Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида чиққан гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Футболчилар хурсанд бўлиши учун доим ўзаро тил топишишга ҳаракат қиламан. Роналду – сардор. Мен унга муҳтожман. У билан гаплашиб олишга мажбурман. 



Машғулотларда Швейцарияга қарши асосий таркиб борасида гаплашмадик. Тушликдан сўнг нима учун майдонга тушмаслигини тушунтирдим. Бу унинг учун сюрприз бўлмади. Бу бизнинг стратегиямиз эканлигини ва бу муҳимлигини айтдим. Уни иккинчи таймда исталган вақтда туширишим мумкинлигини айтдим. Албатта, у бундан хурсанд бўлмади, аммо кўрсатмаларимни тўғри қабул қилди. Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ. Буни яна бир марта такрорлаб ўтяпман.



Ўйин давомида голни барча билан бирга нишонлади. Барча унинг бахтли эканини кўрди. Қандайдир кетиш ҳақида гап бўлгани йўқ. 

Асосий таркибда майдонга тушмаган исталан футболчи хафа бўлади. Менимча, бу нормал ҳолат", – деди Фернанду Сантуш.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика