

Тўғри, футболчи бунгача ЕЧЛ совринини қўлга киритган. Аммо, у ўзининг жонажон клуби билан бирга ҳам ушбу кубокни ютмоқчи.
"Бу ҳаётимдаги энг муҳим ўйин бўлади. "Атлетико" тарихига янги саҳифа ёзиш имкониятимиз бор. "Матрасчилар" билан Чемпионлар лигасини ютиш - менинг болаликдаги орзуим ва айни пайтда олдимда бундай имконият пайдо бўлди", - дейди Торрес.



