UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  3 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  58 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью Янгиликлар

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью

Интервью вақти!

Россия Премьер Лигасининг 20-турида "Нижний Новгород" ЦСКАга мағлуб бўлди. Гап шундаки, новгородликлар сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев баҳснинг 84-дақиқасида ЦСКА футболчиси Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Ҳаводаги ҳаракатлардан сўнг Фернандеснинг бурни синди. Хўш, аслида вазият қандай бўлганди? Иброҳимҳалил Йўлдошев билан алоқага чиққан мухбиримиз шу ва бошқа саволларга жавоб олди. 

- Дастлаб ЦСКА билан кечган ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Кучли рақиб билан ўйинда жамоангиз муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. Бироқ якунда гол ўтказиб юбориб кичик ҳисобда мағлуб бўлди...

- Авваламбор ассалому алейкум. Ушбу ўйинга ҳужумкор руҳиятда тушган эдик. ЦСКА каби кучли рақибларга қарши баҳсларда мотивация ўз-ўзидан катта бўлади. Биринчи бўлим охирларида қизил карточка олдик. Уч очко учун чиққандик. 10 киши қолганимиздан кейин майдоннинг барча чизиқларида икки карра куч билан ўйнашимиз талаб этиларди. Ортга йўлимиз қолмаганди. Иккинчи бўлимда ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. ЦСКА деярли вазиятлар юзага келтиргани йўқ. Буни ҳаттоки рус шарҳловчилари ҳам таъкидлади. Сўнгги дақиқаларда ҳимоямиздаги тартибсизликдан рақиб фойдаланди. 

- Марио Фернандес билан тўқнашувингиз учрашувда барчанинг эътиборини тортган вазият бўлди, дея оламиз. Ўша ҳолат иштирокчиси сифатида вазиятни тўлиқ айтиб берсангиз. Ўйиндан сўнг гаплашдингларми?

- Бу биринчиси эмасди. Ҳимояда, ярим ҳимояда кўп тўқнашдик. Иккинчи бўлим сўнггида иккинчи тўпга ҳавода кураш кечди.  Марио бурнидан жароҳат олди. Очиғи қонни кўриб унга раҳмим келди. Ўзимга катта таъсир қилмади. Ҳозирда яхшиман. Ўйиндан кейин дарҳол инстаграм орқали Марио Фернандесни изладим. Лекин бундай тармоқдан фойдаланмас экан. Жамоадоши Бахтиёр Зайнутдинов билан боғландим. Менимча узрим етиб борган, деб ўйлайман. 

- "Нижний Новгород" сафида ўйинингиз очилиб бормоқда. Маҳаллий мутахассислар назарига тушяпсиз. Ёзда сизни кучлироқ чемпионатда кўришимиз мумкинми?

- Сўнгги ўйинларда кутилганидек ўйнашга ҳаракат қиляпман. Тўғри мураббий ва мутахассислар назарига тушяпман. Ёзда қайси чемпионатга ўтишим мумкин? Тўғриси бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади. 

- Владикавказнинг "Алания" жамоаси бош мураббийи Спартак Гогниев сизга қизиқиш билдирганини, ҳужумкор услубга мос келишингизни айтди. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Буни сиздан эшитмоқдаман. "Алания" "Нижний Новгород"дан пастда. Ҳозирги клубимдан паст жамоага ўтмайман. Мақсадим - олдинга интилиш. Бошқа томондан Россияда қоламан, деб ҳам айта олмайман.

- Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки турларини кузатганингиз табиий. Қандай хулосалар олдингиз?

- Кўрдимки, ҳамма клубларда ўзгаришлар катта. "Пахтакор" ҳозир ҳам яхши таркибга эга. Ҳимояга керакли ўйинчилар олинган. Ярим ҳимояда Икром Алибоевнинг тажрибаси ёрдам бериши шубҳасиз. "Навбаҳор"ми, "Локомотив"ми таркибида номдор ўйинчилар бор.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика