UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  2 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью Янгиликлар

"Фернандесга узрим етиб борди. "Нижний Новгород"дан пастдаги жамоага ўтмайман - Иброҳимҳалил Йўлдошев билан интервью

Интервью вақти!

Россия Премьер Лигасининг 20-турида "Нижний Новгород" ЦСКАга мағлуб бўлди. Гап шундаки, новгородликлар сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев баҳснинг 84-дақиқасида ЦСКА футболчиси Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Ҳаводаги ҳаракатлардан сўнг Фернандеснинг бурни синди. Хўш, аслида вазият қандай бўлганди? Иброҳимҳалил Йўлдошев билан алоқага чиққан мухбиримиз шу ва бошқа саволларга жавоб олди. 

- Дастлаб ЦСКА билан кечган ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Кучли рақиб билан ўйинда жамоангиз муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. Бироқ якунда гол ўтказиб юбориб кичик ҳисобда мағлуб бўлди...

- Авваламбор ассалому алейкум. Ушбу ўйинга ҳужумкор руҳиятда тушган эдик. ЦСКА каби кучли рақибларга қарши баҳсларда мотивация ўз-ўзидан катта бўлади. Биринчи бўлим охирларида қизил карточка олдик. Уч очко учун чиққандик. 10 киши қолганимиздан кейин майдоннинг барча чизиқларида икки карра куч билан ўйнашимиз талаб этиларди. Ортга йўлимиз қолмаганди. Иккинчи бўлимда ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. ЦСКА деярли вазиятлар юзага келтиргани йўқ. Буни ҳаттоки рус шарҳловчилари ҳам таъкидлади. Сўнгги дақиқаларда ҳимоямиздаги тартибсизликдан рақиб фойдаланди. 

- Марио Фернандес билан тўқнашувингиз учрашувда барчанинг эътиборини тортган вазият бўлди, дея оламиз. Ўша ҳолат иштирокчиси сифатида вазиятни тўлиқ айтиб берсангиз. Ўйиндан сўнг гаплашдингларми?

- Бу биринчиси эмасди. Ҳимояда, ярим ҳимояда кўп тўқнашдик. Иккинчи бўлим сўнггида иккинчи тўпга ҳавода кураш кечди.  Марио бурнидан жароҳат олди. Очиғи қонни кўриб унга раҳмим келди. Ўзимга катта таъсир қилмади. Ҳозирда яхшиман. Ўйиндан кейин дарҳол инстаграм орқали Марио Фернандесни изладим. Лекин бундай тармоқдан фойдаланмас экан. Жамоадоши Бахтиёр Зайнутдинов билан боғландим. Менимча узрим етиб борган, деб ўйлайман. 

- "Нижний Новгород" сафида ўйинингиз очилиб бормоқда. Маҳаллий мутахассислар назарига тушяпсиз. Ёзда сизни кучлироқ чемпионатда кўришимиз мумкинми?

- Сўнгги ўйинларда кутилганидек ўйнашга ҳаракат қиляпман. Тўғри мураббий ва мутахассислар назарига тушяпман. Ёзда қайси чемпионатга ўтишим мумкин? Тўғриси бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади. 

- Владикавказнинг "Алания" жамоаси бош мураббийи Спартак Гогниев сизга қизиқиш билдирганини, ҳужумкор услубга мос келишингизни айтди. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

- Буни сиздан эшитмоқдаман. "Алания" "Нижний Новгород"дан пастда. Ҳозирги клубимдан паст жамоага ўтмайман. Мақсадим - олдинга интилиш. Бошқа томондан Россияда қоламан, деб ҳам айта олмайман.

- Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки турларини кузатганингиз табиий. Қандай хулосалар олдингиз?

- Кўрдимки, ҳамма клубларда ўзгаришлар катта. "Пахтакор" ҳозир ҳам яхши таркибга эга. Ҳимояга керакли ўйинчилар олинган. Ярим ҳимояда Икром Алибоевнинг тажрибаси ёрдам бериши шубҳасиз. "Навбаҳор"ми, "Локомотив"ми таркибида номдор ўйинчилар бор.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика