UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  346 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  2 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Фергюсон жамоасида кўришни истаган, аммо трансфери амалга ошмаган энг яхши футболчи кимлигини айтди Янгиликлар

Фергюсон жамоасида кўришни истаган, аммо трансфери амалга ошмаган энг яхши футболчи кимлигини айтди

МЮнинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон “Ювентус” собиқ форварди Алессандро дель Пьеро ҳақида гапирди.

“Чемпионлар Лигаси ўйинида “Ювентус”даги Алессандро дель Пьеро ҳимоямизнинг ярмини ақлдан оздирди. Гиггс ва Невилл олдимга келиб, бу футболчини ҳар қандай суммага сотиб олиш кераклигини айтишди, чунки у билан бутун ўн йилликни юта олардик.

“Ювентус” ва футболчининг агенти билан боғландим. У “Манчестер Юнайтед”ни ҳурмат қилиши, аммо ҳеч қачон “қора-оқ ранглилар”га хиёнат қилмаслигини айтиб, таклифни рад этди. Кейинроқ эса мундиалдаги ғалабасидан кейин Дель Пьеро билан қизиқиб қолдим. Ўшанда унга “Реал” ҳам қизиққан эди. Клубга мурожаат қилмай, Дель Пьеронинг тўғри ўзига қўнғироқ қилдим. Унга: “Ғалаба қозонамиз, сен эса жамоасиз юлдузи бўласан. “Реал”га қулоқ солма, сафимизга қўшил”, дедим. У эса кулиб: “Жаноб, аввалгидек ҳеч нарса ўзгармаган. “Ювентус”да муаммолар бор, мен клубга ёрдам беришим керак. Қўрқоқ болишни истамайман", деб жавоб қилди.

2008 йил ўртоқлик учрашуви вақтида дель Пьерони кўрдим. У мени қучоқлаб, узр сўради ва нега таклифимни рад этганини тушунтирди. Қўлимни елкасига қўйиб: “Сен “Ювентус”ни қутқаришни истадинг ва буни уддаладинг. Бу энг муҳимидир”, деганман

Агар мендан ўзим хоҳлаган, аммо ҳеч қачон мураббийлик қила олмаган энг яхши футболчи кимлигини сўрашса, “бу Алессандро дель Пьеро”, дея жавоб бераман ", - дейди мутахассис.

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг! 

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика