Фердинанд ФИФА вице-президентлиги лавозимини рад этди

Aziz Tukhtamuradov
7 окт 2014, 18:23
"Куинз Парк Рейнджерс" футболчиси Рио Фердинанд айни пайтда ФИФА вице-президентлиги лавзимига қизиқмаётганлигини маълум қилди.
Аввалроқ, 35 ёшли футболчи Британия номидан ФИФА вице-президентилига номзоди кўрсатилганлиги маълум бўлганди.

"Йозеф Блаттер ҳозирча менга қўнғироқ қилгани йўқ. Шу сабабли, бу ҳақда ўйламаяпман. Айни пайтда бор диққат-эътиборимни КПРнинг премьер-лигада қолишига қаратганман. Кўрамиз, кейин нима бўларкин", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru