Феллайни: "Юнайтед"дан ҳурматли футболчи сифатида кетдим"
22 фев 2019 00:35
Янгиликлар
Феллайни: "Юнайтед"дан ҳурматли футболчи сифатида кетдим"
"Шандон" менинг хизматларимга бир неча мавсумлардан буён қизиқиш билдираётганди. Янги чақирув, янги маданият ва янги ҳаётга тайёрлигимни ҳис қилдим.
31 ёшдаман. Жамоа билан 3 йиллик шартнома имзоладим. Ўшанда 34 ёш бўламан. Ўша ёшимда бўлганимда Хитойга келишга кечиккан бўлардим.
Мен дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирида ўйнашим ва у ерда муҳим роллардан бирида бўлишим мумкин эди. Бу муаммо эмас. Бироқ Англияда ўтказилган 10 йил, 350дан ошиқ ўйиндан кейин янги чақирувлар кераклигини сездим.
"Эвертон"да фаолиятим яхши бўлди. МЮ билан Европа лигасида ғалабага эришдим. Мен фақатгина АПЛ ғолиблигини қўлга кирита олмадим.
Манчестерда оғир мавсумларни ўтказдим. Ўйлайманки, мен ҳурматли футболчи сифатида жамоани тарк этдим. Яна бир мен "Олд Траффорд"га борганимда у ердагилар мени олқишлар билан кутиб олишади", - деди Феллайни.
Фикрлар